6 Июл 2024 йил 488

“Қарши ҳалқаро университети”да Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов мамлакатмизда ўтказилаётган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида “Араловул” маҳалласи ёшлари билан учрашди.

“Қарши ҳалқаро университети”да Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов мамлакатмизда ўтказилаётган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида “Араловул” маҳалласи ёшлари билан учрашди. Унда маҳалла “бешлиги” билан ҳамкорликда 100 нафарга яқин уюшмаган ёшлар, олий ўқув юрти талабалари иштирок этишди. 


Тадбирда сўз олганлар ёшларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишини олдини олиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашишда ёшларда “кибергигиева”ни шакллантириш, шунингдек уларни “жиноят кўча”сига кириб қолишларини олдини олишга қаратилган огоҳликка чорловчи тушунчалар, буклетлар ва тарқатма материаллари берилди.


Сўнгра, ёшларга ойлик доирасида 13 турдаги танловлар ўтказилаётганлиги, ҳар бир танловларда иштирок этиш шартлари ва тартиби тўлиқ тушунтирилиб, ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланиши ҳақида маълумотлар берилди. 

Тадбирда кКибержиноятларга қарши курашиш йўналишида ўзларининг таклифлари билан ташаббус кўрсатган ёшлар совғалар билан тақдирланди.

Text to speech