2 Декабр 2024 йил 753

Қарши шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Ушбу йиғилишда шаҳар прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ҳудудда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактика қилиш борасида 2024-йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий тарзда кўриб чиқилди.

Муҳокама жараёнида жиноятчиликлар содир этилиши бўйича "қизил ҳудуд"га тушган маҳаллалар ва жиноятчилик ошганлиги бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди. 

Йиғилиш танқидий ёндашув асосида олиб борилиб, шаҳар ҳудудида келгусида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди. Йиғилишда вилоят прокурорининг ўринбосари М.Бахритдинов иштирок этди.

Text to speech