24 Январ 2024 йил 423

Қарши шаҳар ҳудудида содир этилган оғир турдаги жиноят бўйича муҳокама йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун мамалакатимизда жиноятчиликнимаҳаллабайжиловлаш, аҳолининг кунлик ижтимоий-маиший муаммолариниоилабайвафуқаробайҳал этиш бўйича янгича ишлаш тизими яратилди. Натижада сектор раҳбарлари томонидан фуқароларнинг кундалик ва маиший муаммолари жойида ҳал этилибортиқча овворагарчиликларнинг олди олинмоқда.

Бироқ, фуқароларга давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароит ва имкониятларга қарамай улар томонидан турли ҳуқуқбузарликлар ва  жиноятлар содир этиш ҳолатлари юз бермоқда. Яқинда Қарши шаҳридаги Темир йўлчилар маданият саройида содир этилган жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси Қарши шаҳар секторлар раҳбарлари, Қарши шаҳридаги маҳаллалар еттилиги ҳамдаГеологмаҳалласи фаоллари иштирок этишди.

Йиғилишда сўз олганларГеологмаҳалласида содир этилган мудҳиш жиноятни юзага келтирган шарт-шароит ва омилларни атрофлича муҳокама этишди

Маълум бўлишича, “Қарши-Самарқандйўналишида киракашлик билан шуғулланувчи фуқаро шохбекатдан бир йўловчидан катта миқдорда пул ва хорижий валютани эгасига етказиш мақсадида олади. Лекин йўналишга мижоз чиқмагани учун уйига қайтади. Йўлда қўл кўтарган бир йўловчини автомашинасига миндиради. Йўловчи уни Қарши шаҳрининг кўп қаватли уйлари орасига обориб қўйишни айтади. Автомашина  кўп қаватли уйлар оралаб кетаётганда орқада ўтирган йўловчи ҳайдовчига қўлидаги пичоқ билан жароҳат етказади.

Муҳокама йиғилишида жиноятни содир этган шахснинг турмуш тарзи ўрганилгани ва у бекорчи бўлиб, мавсумий ишлар билан шуғулланиши, кўча куйда саёқ юришни одатга айлантиргани айтиб ўтилди

Бу фуқаролар бундан олдин ҳам бир-бири билан низолашиб юрганини маҳалла бешлигихонадонбай”, “фуқаробайишларни амалга оширишда уларнинг ҳаёти ва турмуш тарзи билан қизиқмай ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани мудҳиш жиноятни юзага келишига сабаб бўлгани танқид остига олинди. Фуқароларнинг кундалик ташвиши ва маиший муаммолари билан шуғулланиши лозим бўлган маҳалла бешлиги огоҳ ва ҳушёр иш олиб бориб, назоратсиз шахслар турмуш тарзи билан шуғулланиб, уни бандлигини таъминлаганида бу жиноятнинг олди олинарди.

Ҳолат бўйича мутасаддилардан изоҳ сўралиб, ҳар бир маҳалла фаоллари ўз ишини жонлантириши, зиммасидаги масъулиятни ҳис этган ҳолда фаолият олиб бориши, “Геологмаҳалла фуқаролар йиғини бешлиги зиммасига келгусида бу каби жиноятларнинг олдини олиш борасида аниқ манзилли вазифалар юкланди.

 

Text to speech