9 Январ 2024 йил 620

Қарши шаҳар ҳудудида содир этилган оғир турдаги жиноят бўйича муҳокама йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун мамалакатимизда жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлаш, аҳолининг кунлик ижтимоий-маиший муаммоларини “оилабай” ва “фуқаробай” ҳал этиш бўйича янгича ишлаш тизими яратилди. Натижада сектор раҳбарлари томонидан фуқароларнинг кундалик ва маиший муаммолари жойида ҳал этилиб,  ортиқча овворагарчиликларнинг олди олинмоқда.

Бироқ фуқароларга давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароит ва имкониятларга қарамай улар томонидан турли ҳуқуқбузарликлар ва  жиноятлар содир этиш ҳолатлари юз бермоқда. Яқинда Қарши шаҳрида содир этилган оғир турдаги жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, прокуратура вакиллари ва шаҳардаги сектор раҳбарлари, “Қиличбек Қўрғонча” маҳалласи еттилиги ва фуқаролар иштирок этишди.

Йиғилишда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов сўзга чиқиб, сархушликда содир этилган мудҳиш жиноятни атрофлича таҳлил этди.

Жиноят саёқ юриш, ичкиликка берилиш ва такасалтанглик билан кун кечириш туфайли сабаб бўлгани танқид остига олинди. Кунора маҳаллада ким нима иш билан машғуллигини фаоллар яхши билгани, лекин менга тегма, мен сенга қабилида яшаш тарзида давом этиш мудҳиш жиноятни юзага келишига сабаб бўлгани танқид остига олинди.

Иштирокчиларга содир этилган ҳар бир жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва содир этилишига имкон яратиб берган шарт-шароитлар атрофлича муҳокамаларда тушунтирилди. Бунда жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ва бошқа мутасадди муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эгалиги алоҳида таъкидланиб, масъуллар зиммасига аниқ вазифалар юкланди.

Text to speech