5 Март 2024 йил 730

Қарши шаҳар ҳокимлигида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдивохид Исмоилов 1-сектор раҳбари ва тадбиркорлар билан “Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегияси борасида амалга оширилаётган ишлар борасида учрашди

Кўлами кенг учрашувда сўз олган бошқарма бошлиғи ҳозирги вақтда ахборот-коммуникация технологияларидан ҳаётнинг барча жабҳаларида шу жумладан, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятида ҳам жиноятчилик билан курашишда, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлашда ички  ишлар органлари ходимлари самарали фойдаланиб келинаётгани қайд этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрь кунидаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан, Қашқадарё вилоятида рақамли трансформация қилиш ДАСТУРИ ижроси ҳамда шаҳар ва туман марказлари ҳудудидаги барча жамоат жойларида, энг аввало, мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, савдо дўконлари, ҳар хил турдаги бозорлар ва аҳоли гавжум бўладиган маъмурий биноларда сўнгги русумдаги видеокузатув мосламаларини ўрнатиш белгилаганини иштирокчилар эътиборига етказилди. 

Тадбирда Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирш бошқармаси ходимлари ҳудудларда замонавий видеокузатув мосламалари ўрнатиш, шунингдек, жиҳозланган видеокузатув мосламаларини мунтазам равишда назорат қилиб боришга масъуллиги қайд этилди.

Бунда асосий эътибор маҳаллаларнинг, кўп қаватли уйларнинг йўлаги, атрофлари, тиббиёт муассалари, оммавий тадбир ўтказиладиган объектлар атрофлари, маданият ва истироҳат боғлари, ҳар хил турдаги бозорлар, йирик савдо марказлари - супермаркет ва гипермаркетлар, меҳмонхоналар, диний муассасалар, масжидлар, овқатланиш объектлари, тунги вақтда иш олиб борадиган бар, дискотека, сауналар, мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, олий таълим муассалари, туризм объектлари, барча турдаги банклар, автошохбекатлар, тўйхоналар эгаплари ва бошқа жамоат ташкилотлари ўз маблағлари ҳисобидан интелектуал видеокузатув тизимларини ўрнатишлари лозимлиги тушунтирилди.

Бу борада масъуллар шаҳар ҳудудида маҳалла кесимида доимий равишда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориши белгиланди.

Шу билан бирга ишлаётган видеокузатув мосламалари носоз бўлган объектларни аниқлаш, зарур ҳолларда объект эгалари билан рақамли видеокузатув мосламаларини ўрнатиш афзалликлари юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришди.

Жойларда ўрнатиладиган видеокузатув камераларининг параметрлари, сифати ва жойлашув нуқталари Бошқарма Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бўлими тавсияларига асосан ҳамда келишилган ҳолда амалга оширилиши белгиланди.

Якунда тадбиркорлар билан интелектуал видеокузатув мосламалари дўконларига борилиб, кузатув техникаларининг афзалликлари ва қулайлиги хусусида кўргазмали семинар ўтказилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech