15 Октябр 2024 йил
574
Қарши шаҳар ИИОФМБда узлуксиз қоидабузарлик содир этувчи ва транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган ҳайдовчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Сўнгги йилларда Йўл ҳаракати қоидалари такомиллаштириш ва халқаро стандартларга мослаштириш бўйича қонунчилик ҳужжатлари қабул қилиниши, соҳага қаратилган эътибор ҳамда амалга оширилган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда.
Бироқ айрим ҳайдовчилар қоидаларга етарлича эътибор қаратмасдан қоидабузарлик содир этгани камлик қилганидек, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, автомашина бошқараётгани ачинарли.
Қарши шаҳар ИИОФМБда узлуксиз қоидабузарлик содир этувчи ва транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган ҳайдовчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Ҳуқуқбузар ҳайдовчиларга хатти-ҳаракатининг моҳияти тушунтирилиб, профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.