16 Январ 2024 йил
1137
Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари, жамоат хавфсизлик хизмати бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
Қарши шаҳар хоқимиятида
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятига бағишланган ҳисобот
йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши депутатлари
ҳам иштирок этишди. Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг
ўринбосари, жамоат хавфсизлик хизмати раҳбари Дилшод Мирзаевнинг ҳисоботи
эшитилди.
Маърузачи
жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда йўл
қўйилган хато ва камчиликларга ҳам батафсил тўхталиб ўтди.
Жорий йилда камчиликларга барҳам бериш, ҳар қандай
жиноятни олдири олишда биргаликда ҳамжиҳатликда фаолият олиб боришларини
билдиришди.