30 Август 2024 йил 409

Қарши шаҳар Ишга марҳамат Мономарказда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни барвақт олдини олиш, оилаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш,уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳунар ва илм аёлни улуғлайди” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Қарши шаҳар Ишга марҳамат Мономарказда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни барвақт олдини олиш, оилаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш,уларнинг  бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳунар ва илм аёлни улуғлайди” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси рахбарияти, бошқарма жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъул ходимлари, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда “Аёллар дафтари” ва ички ишлар органларида профилактик  ҳисобда турган хотин-қизлар иштирок этишди. 

Тадбирда сўз олган вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, гендер тенглик ва  аёллар бандлигини таъминлаш, уларни турли тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш борасида сўз юритди. 

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга ошириб келинаётган профилактик тадбирларда асосий эътибор хотин-қизлар ўртасида қонунбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида шаҳар-туман ҳокимликлари, ҳудудий профилактика инспекторлари ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож 20 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ўзининг бандлигини таъминлаш мақсадида субцидия асосида тикув машинкалари,  11 нафар хотин-қизларга эса мономарказда касб-ҳунарга бепул ўқиши учун йўлланмалар берилди. 

Шунингдек,  фаолияти давомида зиммасидаги вазифаларни бекаму кўст бажариб, жамиятда аёлларнинг ўз ўрнини топишига кўмаклашиб фидойилик намунасини кўрсатган 10 нафар маҳалла хотин-қизлар фаоллари  вилоят ички ишлар бошқармасининг Ташаккурномалар билан тақдирланди. 

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда

Text to speech