Қарши шаҳар Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Аёллар жиноятчилигини олдини олиш методикаси” мавзусида профилактик тадбир бўлиб ўтди.
Қарши шаҳар Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Аёллар жиноятчилигини олдини олиш методикаси” мавзусида профилактик тадбир бўлиб ўтди.
Унда ИИВ Академияси ўқитувчиси, вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари, Қарши шаҳар ҳокимининг ўринбосари, ИИОФМБ ЖХХ ХҚМБ катта инспектори ва Пробация хизмати ходимлари ҳамда шаҳар Пробация назоратдаги хотин-қизлар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар жамиятда хотин-қизларни уларни ҳуқуқий билими ва дунёқараши, фаоллигини ошириш,тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, оилаларда эр-хотин, қайнона-келин ўртасида содир этилган низоларни бартараф этишда оилавий қадриятлардан самарали фойдаланиб, жиноятларни камайтириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларни ўртага ташлашди.
Сўнгра, пробация назоратидаги хотин-қизлар билан психологик сўровнома ўтказилди.
Савол-жавоблар асосида кечган тадбир иштирокчиларнинг ҳуқуқий билими ва малакасини бойитди.
Якунда иштирокчиларга “Тинчлик қадри” номли Ватанпарварлик руҳидаги ва Қарши шаҳар "Осмон гули" МЧЖдаги бўш иш ўринлари ва ишчиларга яратилган шарт-шароитлар акс этган видеофильм намойиш этилди.