14 Декабр 2023 йил 564

Қарши шаҳар “Беглар” МФЙда жойлашган Маданият коллежида ўқитувчи ва талабалар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Қарши шаҳар “Беглар” МФЙда жойлашган Маданият коллежида ўқитувчи ва талабалар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Унда Қарши шаҳар ИИО ФМБ, Дин ишлари бўйича вакил, маҳалла фаоллари ҳамда Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази вилоят бўлими ходимлари иштирок этишди.

Кенг кўламли тадбирда сўз олганлар коллеж ўқувчиларининг дарсга келиб кетиши, машғулотлардан кейинги бўш вақтини қандай ўтказиши, яшаш тарзи, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида таълим даргоҳида амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил этилди. 

Тадбирда коллеж ўқувчиларини қамровга олиш, тарбияси ва назоратини мустаҳкам йўлга қўйиш борасида ўқитувчиларга тегишли тавсия ва таклифлар билдирилди. 

Якунда иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан  жавоблар берилди.

Text to speech