29 Июл 2024 йил 408

Ҳарбийлар кибержиноятлардан огоҳ этилди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли Ғузор туманида жойлашган ҳарбий қисмда “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида навбатдаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси Киберхавфсизлик бўлими ходимлари, ҳарбий қисм раҳбарияти ва ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.

Кенг кўламли тадбирда сўз олган бошқарма Киберхавфсизлик бўлими масъул ходими виртуал оламдаги кибержиноятлар - телефон қўнғироқлари, телеграмм ижтимоий тармоғидаги савдо каналлари, ОЛХ платформаси, моддий ёрдам, онлайн кредит, сохта онлайн биржа ва трейдинг фаолияти, қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлардан огоҳ бўлиш тўғрисида иштирокчиларга атрофлича тушунчалар берди. 

Шунингдек, бугунги кунда вертуал оламдаги кибержиноятлар бўйича профилактик ишлар, банк пластик карталаридан маблағлар ўғирланиши ва бунга шарт-шароит яратувчи омиллар, кибержиноятларни олдини олишга оид тавсия ва таклифлар берилиб, иштирокчиларнинг саволларига амалий мисоллар асосида атрофлича жавоблар берилди. 

Виртуал оламдаги кибержиноятлар бўйича ҳарбий хизматчиларга тушунчалар берилгандан сўнг, уларнинг киберхавфсизлик борасидаги саводхонлигини синаш мақсададида ижтимоий сўровнома ўтказилди.

Сўровномада фаол иштирок этган ҳарбий хизматчилар совғалар билан тақдирланди.

Text to speech