24 Сентябр 2024 йил 333

ҲАРБИЙ ШИФОКОРЛАР БИЛАН ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ

Қашқадарё вилояти ИИБ ДПМ Тиббиёт бўлимида ИИВ Қоровул қўшинлари ҳарбий қисмлар Тиббиёт хизмати бошлиқлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва ИИВнинг соҳага оид буйруқларини ўқиб-ўрганишга бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди. 

Кўлами кенг ўқув машғулотида иштирокчиларга ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларини  вақтинча хизматдан озод қилиш ҳолатларини расмийлаштириш, меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини  бериш тартиби, диспансеризация ишларини амалга ошириш, ҳарбий тиббий комиссиядан ўтказиш, хизматга яроқлилигини аниқлаш тартиблари ҳамда ҳарбий хизматчилар ўртасида мавсумий касалликлар ҳамда бугунги кунда дунёнинг кўпгина мамлакатлари ўртасида соғлиқни сақлашдаги фавқулодда ҳолатга айланган касалликларнинг этиологияси, клиникаси, эпидемиологияси ва профилактикаси бўйича тушунчалар берилди. 

Ўқув машғулоти доирасида Мудофаа вазирлигининг ҳарбий госпиталида иштирокчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ташхис қўйиш, жонлантириш бўлимидаги беморлар тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланиш борасида амалий машғулотлар ўтилди. 

Очиқ мулоқот ва савол жавоблар асосида кечган ўқув машғулоти иштирокчиларнинг билим ва тажрибасини бойитди.

Text to speech