“Араловул” МФЙда яшовчи ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида учрашуви бўлиб ўтди
Қашқадарё вилояти ИИБ
бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Рўзметбоевич Ражаповнинг Қарши
шаҳар “Араловул” МФЙда яшовчи ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида учрашуви
бўлиб ўтди.
Унда маҳалладаги уюшмаган
ёшлар, қолаверса, олий таълим муассасалари талабалари ва мактаб ўқувчилари
иштирок этишди.
Йиғилиш давомида ёшларни
турли ёд ғоялар таъсирига тушиши олдини олиш, шунингдек, уларни “жиноят кўча”сига
кириб қолишларини олдини олишга қаратилган огоҳликка чорловчи махсус видеоролик
намойиш этилди.
Учрашув давомида ёшларни
қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди. Шу билан бирга, ёшларда
ижтимоий-иқтисодий йўналишларда аниқланган муаммоларни қисқа фурсатларда ижобий
ҳал этиш бўйича “Йўл харита” доирасида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда
зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Йиғилиш сўнггида, полковник
Б.Р.Ражапов томонидан маҳалладаги фаол ёшларга “Китоб – энг яқин дўстинг”
шиори остида китоблар тўплами совға қилинди.