Ҳар кунимиз Наврўздек гўзал, файзли ва мазмунли бўлсин!
Наврўз - баҳор ва табиатнинг уйғониши, шарқона янги йилнинг
бошланиши. Шу боис, Наврўзи оламни кўтаринки руҳ ва катта шодиёна билан
нишонлаш азал-азалдан эл-юртимиз учун гўзал анъанага айланган.
Мамлакатимизда шунинг учун Наврўз умумхалқ байрами бу йил
«Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!» деган ғоя асосида умумхалқ сайиллари
шаклида кўтаринки руҳ ва юксак савияда нишонланмоқда.
Наврўзи оламнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган яхшилик
ва бағрикенглик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, атроф-муҳитни кўз қорачиғидек
асраб-авайлаш каби олижаноб ғоялар Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган
тарихий ўзгаришларнинг мақсад ва мазмунига тўла ҳамоҳангдир.
Мана шундай янгиланиш ва яшариш айёми билан барча
юртдошларимизни вилоят ИИБ жамоаси номидан самимий муборак этаман.
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ўз табрикларида
“Мана шу баҳорий лаҳзаларда барчамиз улуғ аждодларимизнинг тилакларига қўшилиб,
илоҳим, ҳар кунимиз Наврўздек гўзал, Наврўздек файзли ва мазмунли бўлсин, деб
ният қиламиз” - дея бежизга таъкидламадилар.
Ҳурматли ҳамкасблар, мана шундай файзли айёмда кунларни
тунларга улаб, осойишта турмушга замин ҳозирлаётган, барча шаҳар-туманларда,
қишлоқ ва овулларда Наврўз сайлини тинч-осуда ўтказишга ўз ҳиссасини қўшаётган
барча ички ишлар органлари ходимларига машаққатли ва шарафли хизматларида улкан
муваффақиятлар ҳамроҳ бўлсин!
Наврўз - барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт саодат, оилавий
тотувлик, дастурхонингизга қут-барака, элимизга тинчлик ва осойишталик олиб
келишига тилакдошман.
Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, халқимиз омон, ҳар кунимиз
Наврўз бўлсин!
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи