30 Декабр 2023 йил
1184
Ҳар бир шахс эътиборда
Янги йил
байрами арафасида сектор раҳбарлари ҳузурида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2023 йил 4 декабрдаги “Озодликдан маҳрум қилиш жазосини
ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий
ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига асосан, афв этилган
шахсларнинг хонадонларига бориб, уларнинг турмуш тарзи, ҳаёти ва келгуси
режалари хусусида суҳбат ўтказилди.
Суҳбатларда
озодликка чиққан шахсларнинг соғлиги, шахсий ва оилавий муаммолари ўрганилиб,
ҳудудий тиббиёт бўлимлари билан ҳамкорликда тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларни
ижтимоий мослаштириш мақсадида иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Бу
борадаги ишлар давом эттирилмоқда.