Ҳамкорликда ўқув машғулоти
ИИВ ҳузуридаги Тергов
департаментининг тегишли кўрсатмасига асосан, Кимё-технология институти
Шаҳрисабз филиалида Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ташаббуси билан тергов сифатини
ошириш, жиноят ишларини ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш, тергов
фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликларнинг олдини олиш мақсадида ҳамкорликда
ўқув-семинари ташкил этилди.
Тадбирда Шаҳрисабз шаҳар, Китоб,
Чироқчи, Яккабоғ, Қамаши, Ғузор ва Шаҳрисабз туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги
тергов бўлинмалари терговчилари, эксперт-криминалистлар, прокуратура, жиноят
ишлари бўйича судлар ҳамда адвокатлар иштирок этишди.
Ўқув семинарида Тергов
бошқармасининг малакали терговчилари томонидан “Йўл-транспорт ҳодисалари билан
боғлиқ жиноятлар бўйича ҳодиса жойини кўздан кечириш ҳамда ҳодиса жойи
чизмасини расмийлаштириш тартиби, бу турдаги жиноятларни тергов қилишнинг ўзига
хос хусусиятлари, тайинланадиган экспертизалар турлари, амалиётда юзага
келаётган муаммолар” мавзусида ўқув дарси ўтилди.
Шунингдек, муқаддам тергов
қилинган ишлар бўйича чиқарилган оқлов ҳукми, судлардан ЖПКнинг
416,417-моддалари тартибида келиб тушган ажримлар, прокуратура ва суддан жиноят
ишларни қўшимча терговга қайтарилиши, хусусий ажримлар, прокуратура
органларидан тақдимномалар киритилиши ва интизомий иш қўзғатиш каби салбий
ҳолатлар муҳокама қилиниб, келгусида бу камчиликларга йўл қўймаслик бўйича
тушунтиришлар берилди.