18 Декабр 2023 йил 434

Ҳамкасбимиз чемпионлар сафида

Хабар бериб ўтганимиздек Баҳрайннинг Манама шаҳрида ҳаваскор ММА бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Кеча ушбу қитъа биринчилиги ўз якунига етди. Ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 12 та олтин, 9 та кумуш ва 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

Улар орасида Қашқадарё вилояти ИИБ ТВБСО катта мутахассиси, кичик сержант Ўғилой Жуманова +70 кг вазнда биринчи ўринни қўлга киритиб, олтин медал соҳибига айланди.

Ушбу муваффақият билан барча делегация аъзолари ва кичик сержант Ўғилой Жумановани ғалабаси билан қутлаймиз!

Text to speech