“Амир Темур- маънавият ва маърифат ҳомийси”
Қашқадарё вилояти ИИБда “Амир
Темур - маънавият ва маърифат ҳомийси” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси”
бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари,
фахрийлар ҳамда Қарши ДУ ўқитувчилари иштирок этишди.
Тадбирни бошқарма ММИ ва КБТХ
бўлим бошлиғи, подполковник Ғулом Исамов очди.
Унда сўз олган Қарши давлат
университети Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти Жамшид Кучаров сўзга чиқиб,
соҳибқирон Амир Темур буюк саркарда, закий давлат арбоби бўлиш билан бирга,
замонасининг беназир даҳоси, улкан қобилият ва истеъдод эгаси ҳамда илм-фан ва
маданиятнинг ҳомийси бўлганлигини таъкидлади.
У ёшлик чоғлариданоқ, шарқ тарихи, фалсафа,
адабиёт ва санъат, ислом дини ва унинг одоб-ахлоққа оид муқаддас таълимотига
мустаҳкам эътиқод билан қараган. Шу билан бирга, ҳандаса, фалакиёт, мантиқ,
фиқҳ, илоҳиёт, тарих, жуғрофия ва тиббиёт илмларини пухта ўзлаштирган.
Шунингдек, ўз замонасининг расмий уч тили, яъни, турк, форс ва арабчани
мукаммал билган. Соҳибқироннинг шижоатли руҳида илм ва унинг аҳлига ҳурмату
эъзоз кучли бўлган. Улуғ аждодимиз диний илмлар билан бирга, дунёвий илмларни
ҳам пухта ўзлаштирди. Илм-фан ва маданиятнинг у хабардор бўлмаган бирон-бир
соҳаси бўлмаганлигига унинг кенг қамровли, мазмунан ниҳоятда чуқур «Темур
тузуклари» ҳам мисол бўла олади. Шахсан Амир Темурнинг ўзи одоб-ахлоқ,
иймон-эътиқод, таълим-тарбия, маданият, маънавият ва маърифат бобида
юксакликка, мукаммалликка эришган сиймолардан бири саналишини иштирокчилар
эътиборига етказилди.
Сўнгра, ҳафта мобайнида дунёдаги
ижтимоий-сиёсий вазият бўйича бошқарма Тезкор-қидирув хизмати Терроризмга қарши
курашиш бошқармаси бўлим бошлиғи, майор Фирдавс Мухаммадиев маъруза қилди.
Якунда ИИВнинг 2021-йил
21-октябрь кунидаги 400-сонли буйруғига асосан, “Фахрий устозлар ўгити” мавзуси
доирасида бошқарма фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Содиқ Исломов
ёшларга ўз тажриба ва маслаҳат ҳамда ўгитлари доирасида фикр-мулоҳазаларини
билдирди.