Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйиб, улуғ бобомиз хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди
Ички ишлар вазирининг жорий йил 25 мартдаги фармойишига биноан, шу йилнинг 2 апрелидан 2 май кунига қадар мамлакатимизнинг барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги” ўтказилиши белгиланди.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 09 апрель куни Тўртинчи минтақавий худуд 2- сон Жазони ижро этиш колонияси ходимлари қадимий ва ҳамиша навқирон Шаҳрисабз шаҳрида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллигини муносиб тарзда нишонлаш мақсадида қутлуғ қадамжога ташриф буюришди. Темур ҳайкали пойига гуллар қўйилиб, улуғ бобомиз хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатишди. Тадбир доирасида ходимлар Амир Темур музейида бўлиб, соҳибқирон ҳаёти ва фаолиятига оид қимматли маълумотлар билан танишдилар.