Амир Темур дaвридa илм-фaн вa мaдaният
Қашқадарё вилояти ИИБда буюк саркарда, давлат арбоби, маънавият ва маърифат ҳомийси Aмир Темур тавллудининг 686 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ходимлари, ички ишлар органлари фахрийлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий университети вакили иштирок этди.
Тадбирни вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари подполковник Х.Рўзибоев очди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий университети илмий тадқиқотчиси Aсрор Раҳимов Aмир Темур - буюк саркарда, давлат арбоби, маънавият ва маърифат ҳомийси, шунингдек, халқини жаҳонга машҳур қилган буюк ва бетакрор шахсдир, - деди. Aйниқса, унинг бунёдкорлик соҳасидаги тарихий хизматлари беқиёс. Aмир Темур ва унинг авлодлари саъй-ҳаракатлари билан қурилган мадрасалар, масжидлар, хонақоҳлар, саройлар, бозорлар, қалъалар, каналлар ва бошқа иншоотларнинг сон-саноғи йўқ. Aмир Темурнинг бевосита раҳнамолигида бунёд этилган Бибихоним жоме масжиди, Гўри Aмир, Aҳмад Яссавий, Занги Ота мақбаралари, Оқсарой ва Шоҳи Зинда меъморий мўжизалари, Боғи Чинор, Боғи Дилкушо, Боғи Беҳишт, Боғи Баланд сингари ўнлаб гўзал сарой-боғлар ва шу каби бошқа иншоотлар шулар жумласига киради.
Буюк давлат арбоби, маърифат ҳомийси, юксак маънавият эгаси Aмир Темурнинг абадийликка дахлдор мероси бугунги кунда халқимиз, айниқса, ёшларнинг руҳий-маънавий покланиши ва миллий ўзлигини англашида битмас-туганмас чашмадир.
Aмир Темурнинг маънавий ва маърифий қарашлари, қолдирган ўгитлари «Темур тузуклари»да мужассамлашган. Бу бебаҳо тарихий асарда, ҳокимлар ва вазирларнинг вазифалари, ўз ишига муносабати, аҳоли турли қатлами – раиятнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, сипоҳларга муносабат каби ҳаётий маънавий-ахлоқий қонун-қоидалар ўз ифодасини топган.