Амир Темур бетакрор сиймо
Шаҳрисабз шаҳар Маданият саройида “Маънавият ойлиги” доирасида соҳибқирон, буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати тадбир бўлиб ўтди. Унда ИИВ, бошқарма ММИ ва КБТХ, Шаҳрисабз шаҳар, Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ ва Чироқчи туман ИИБлари ходимлари иштирок этишди.
Кўлами кенг тадбирда буюк давлат арбоби, ислоҳотчи, адолат учун толмас курашчи, илм-фан ва маданият раҳнамоси Амир Темур бетакрор давлат бошқаруви, ўзликни англаш, ўзбек миллий анъана ва қадриятларини тиклаган маданият ва маърифат ҳомийси, кучли сиёсатчи сифатида жаҳоннинг етук саркардалари қаторида эканлигини эътироф этишди. Амир Темур доно ва оқил сиёсати маҳсули “Темур тузуклар”ни авлодларга мерос қолдирди. Тузукларда давлат тузилиши, мамлакатни бошқариш, саркардалик маҳорати ва ҳарбий санъат борасидаги орттирган тажрибалари акс этган.
Тадбир якунида вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан Амир Темур образи гавдалантирилган саҳна чиқшлари ва бошқарма фахрийлар кенгаши аъзоси истеъфодаги майор Боймирза Равшанов ижросидаги куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз бағишлади.