17 Март 2022 йил 460

Амалиёт - тажриба мактаби


Қарши шаҳар ИИО ФМБда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг 2022 йил 5 март кунида тасдиқланган жадвалига асосан Республика ҳудудий ИИБларида малакавий амалиёт ўтаётган ИИВ Академияси 3-ўқув курси курсантлари ҳамда Академияни тамомлаб, хизмат олиб бораётганига беш йилгача бўлган ёш ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан хизмат интизоми ва қонун бузилишининг олдини олиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.
ИИВ Академиясини 2017-2021 йилларда тамомлаган ёш ходимлар ҳамда Қашқадарё вилоятида амалиёт ўтаётган ИИВАкадемиясининг 3-ўқув курси курсантлари иштирокида уюштирилган йиғилиш аввалида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Жасурбек Атаев ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Хуршид Атаназаров, ИИВ Академияси бошлиғининг ёрдамчиси, полковник Исмоил Ҳимматов сўзга чиқди. Сўзга чиққанлар тизимда амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирларга қарамасдан, айрим ходимлар томонидан ички ишлар органлари номига доғ туширувчи ножўя хатти-ҳаракатлар, тамагирлик, порахўрлик, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва хизмат интизомини бузиш ҳолатлари содир этилаётганлиги фуқароларнинг тизимга нисбатан салбий фикрлари уйғонишига сабаб бўлаётганлигига жиддий эътироз билдирилди. Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида яратилган ҳамда яратилиши кўзда тутилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди.
Хусусан, ходимларнинг Ўз ватанига бўлган садоқатини ошириш, касбига муҳаббатини кучайтириш, маънавиятини юксалтириш, устоз-шогирд анъанасини ҳаётга кенг татбиқ қилишга қаратилган ишларга эътибор қаратилди.
Худди шундай, хизмат интизомини бузиш ҳамда қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этиш билан боғлиқ вазият таҳлил этилди. Қилмишлари учун лавозимидан озод қилинганлар, хизматдан бўшатилганлар, жавобгарликка тортилганларга оид айрим маълумотлар келтириб ўтилди. Ўз навбатида жузъий камчилик ва нуқсонларга йўл қўйганлар огоҳлантирилди.
Йиғилишда жавобгарликка тортилган соҳанинг айрим нопок вакиллари қисматидан сўзловчи “Коррупция – жаҳолатга йўл” кўрсатуви ҳамда “Ички ишлар вазирлиги Академия тарихи” номли видеолавҳалар намойиш қилинди.
Ушбу йиғилишда айни кезларда вилоят ИИнинг турли соҳавий хизматларида фаолият олиб бораётган ва ИИВ академияси курсантлари ўзлари тегишли хулосаларни олдилар, дейиш ўринли.
Йиғилиш давомида мураббийларнинг шогирдларининг билим ва тажрибаларини ошириш, уларни ҳар томонлама комил этиб шакллантириш борасидаги фаолияти ўрганилди. Бу йўналишда камчиликка йўл қўйганлар танқид остига олиниб, фаоллар хизмати эътироф этилди.

Text to speech