3 Декабр 2021 йил 441

Aмалий ўқ отиш машғулоти

 

Ички ишлар органлари ходимларининг касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш, бу борадаги тажриба ва малакасини ошириш мақсадида вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ИИБларида “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида жанговар  қуролларни ишлатиш, фойдаланиш тартиби ва бу борадаги кўникмаларини бойитиш мақсадида ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Касби ва Миришкор туман ИИБлари шахсий таркиби ўртасида ўқ отиш машғулоти ўтказилди.

Касби туманида ташкил этилган тирда ўқ отиш машғулотида туман ИИБларида хизмат қилаётган шахсий таркиб орасидан мерганлик маҳоратини намойиш этган ўн нафардан ходимлар танлаб олиниб,  ўзаро беллашдилар.

Қизғин ва муросасиз баҳсларда умумжамоа ҳисобида Миришкор туман ИИБ ходимлари ғолибликни қўлга киритишди.

Шунингдек мусобақада шахсий биринчиликни Касби туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори  катта сержант Ислом Бойсарив биринчиликни қўлга киритди. Ғолиблар кубок ва китоблар билан тақдирланди. 

 

Содиқ Раҳимов, “Postda” мухбири Қашқадарё вилояти

 

Text to speech