15 Феврал 2024 йил 488

Амалий ўқув машғулоти

ИИВ Қашқадарё академик лицейида  “Криминалистика фанининг предмети, тизими ва вазифалари”, “Криминалистиканинг услуби”, “Жиноятчиликка қарши курашишда криминалистиканинг методларидан фойдаланиш”  мавзуларида амалий ўқув машғулоти ўтказилди. Унда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти эксперт-криминалистика бўлими катта эксперти, катта лейтенант А.Аллаев ҳамда Қашқадарё вилоят Транспорт хавфсизликни таъминлаш бошқармаси эксперт-криминалистика бўлинмаси катта эксперти майор А.Шукуров мавзулар доирасида ўқувчиларга тушунчалар беришди. 

Ички ишлар органлари тизимидаги ўқув муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг билим ва маҳоратини ошириш, касбга бўлган садоқатини юксалтириш мақсадида ўтказилган ўқув машғулотида тизимдаги техникалар орқали  кўргазмали машғулотлар ўтилди.

Савол-жавоблар асосида ўтказилган амалий ўқув машғулоти ўқувчиларнинг соҳага оид билимларини янада оширди.

Text to speech