2 Июл 2024 йил 386

Амалиёт – тажриба асоси

Қашқадарё вилояти ИИБда ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан 1 ва 2-курс курсантлари учун танишув ва иш ўрганиш амалиёти юзасидан давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда сўнгги уч йилда Академияни битирган, ҳозирда вилоятда фаолият юритаётган ёш ходимлар ҳам иштирок этди.

Очиқ мулоқотда сўз олганлар Академиядаги таълим жараёни, назария ва амалиёт уйғунлигини таъкидлаб, ички ишлар органлари учун малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ислоҳотлар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар беришди. 

Кенг кўламли тадбирда 2021-2023 йилларда Академияни битирган ходимлар фаолияти таҳлил қилиниб, уларнинг амалиётдаги муаммолари муҳокама этилди. Академияда ўқув жараёнини амалиёт билан уйғунлаштириш ва курсантларнинг билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириш бўйича ички ишлар органлари ходимлари таклифлар билдиришди.

Тадбирда курсантлар амалиёт дастурига қатъий амал қилиши, берилган вазифаларни ўз вақтида бажариш ва қонунчиликка риоя этиши таъкидланди. 

Шунингдек, улар билан Академиядаги таълим жараёнини такомиллаштириш ва кун тартибини самарали ташкил этиш юзасидан тест мониторинги ўтказилди.

Якунда Академия томонидан ички ишлар органлари фаолиятини услубий таъминлаш учун яратилган ҳудуд методикалари, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича қўлланмалар ва медиа маҳсулотлар намойиш этилди.

Text to speech