15 Июл 2022 йил 285

Амалга оширилган ишлар таҳлил этилди

     Қамаши туман ИИБда жорий йилнинг биринчи ярмида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни жиловлаш, рўй берганларини фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

     Йиғилишда Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Хуршид Атаназаров томонидан туман ИИБ ходимлари амалга оширган ишлар, йўл қўйилган камчиликларни атрофлича муҳокама этди.

     Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган сарҳисоб йиғилишида раҳбарлар ва масъул ходимлар олдига аниқ вазифалар қўйилди.

  Якунда ўз хизмат вазифаларига виждонан ёндошиб, ҳудудида жиноятлар содир этилишини олдини олган бир гуруҳ ходимларга ташаккурномалар ҳамда навбатдаги махсус унвонлар топширилди.

Text to speech