Қамаши туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди
Ушбу йиғилишда туман прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ҳудудда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактика қилиш борасида 2024-йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий тарзда кўриб чиқилди.
Муҳокама жараёнида жиноятчиликлар
содир этилиши бўйича "қизил ҳудуд"га тушган маҳаллалар ва жиноятчилик
ошганлиги бўйича масъулларга
тегишли кўрсатма
ҳамда топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида мувофиқлаштирувчи
Кенгашнинг қарори қабул қилиниб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди. Йиғилишда вилоят
прокуратураси бўлим бошлиғи Ф.Бегалиев иштирок этди.