22 Феврал 2024 йил 361

Қамаши тумани “Ойнакўл” МФЙда яшовчи уюшмаган ёшларнинг турмуш тарзи, муаммоларини "хонадонбай" ўрганилди

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, полковник А.Алланазаров томонидан ўзига бириктирилган Қамаши тумани “Ойнакўл” МФЙда яшовчи уюшмаган ёшларнинг турмуш тарзи, муаммоларини "хонадонбай" ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида ёшларнинг ишсизлик, кредит олиш, касб-ҳунарга ўқитиш каби муаммолар тингланиб, ечимини топиш чоралари кўрилди. Маблағ ва вақт талаб этадиган масалалар бўйича масъуллар бириктирилиб, вазифадор этилди. Айрим муаммолар бўйича мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, маҳалла еттилигига тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Text to speech