9 Июл 2025 йил 101

Қамаши тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Нодирбек Раҳимовнинг Қамаши тумани фуқароларига мурожаати

Ҳурматли туманимиз аҳли! Мамлакатимиз ҳудудида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш — доимо энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Таъкидланганидек, жорий йил бошидан бошлаб муҳтарам Президентимиз ушбу йўналишга алоҳида эътибор қаратиб, бир қатор муҳим қарорларни қабул қилдилар. Президентимизнинг жорий йил 3-январдаги 1-сонли қарори ижроси юзасидан криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда жиноятларни эрта профилактика қилиш бўйича манзилли чора-тадбирлар "йўл хариталари" ишлаб чиқилиб, вилоят ҳамда туман-шаҳарлар миқёсида фаол ишлар амалга оширилди.

Хусусан:

— Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида светофорлар ва қоидабузарликларни қайд этувчи 8 та замонавий техник восита ўрнатилди;

— Мактаблар олдида 10 та қавариқ пиёдалар ўтиш жойи ҳамда сунъий нотексликлар ташкил этилди;

— 5 ва ундан ортиқ қоидабузарлик содир қилган, такроран спиртли ичимлик истеъмол қилган 78 нафар шахс билан профилактик суҳбатлар ўтказилди;

— Аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган 524 нафар шахс билан якка тартибдаги профилактик ишлар олиб борилди, жабрланган 344 нафар аёлга ҳимоя ордерлари берилди;

— Уюшмаган ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича 62 марта профилактик тадбирлар, шунингдек, 78 марта тунги рейдлар ўтказилди;

— Ҳуқуқбузарликка мойил бўлган вояга етмаганларнинг 162 нафар ота-онаси билан профилактик суҳбатлар ташкил этилди;

— Уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида 127 марта кўчма тадбирлар, лойиҳалар, танлов ва мусобақалар ташкил этилди;

— ИИБ 102 тизимига келиб тушган оилавий низолар бўйича кунлик 12 та мурожаат юзасидан маҳалла "еттилиги" билан ҳамкорликда ҳолатлар муҳокама қилинди;

— Чет элда узоқ муддат бўлиб қайтган 4 261 нафар шахс билан профилактик суҳбатлар ўтказилди, уларнинг оилавий ҳолати ўрганилди;

— Спиртли ичимлик ва гиёҳвандликка қарам бўлган 124 нафар шахс тиббий кўрикдан ўтказилди;

— Пробация назоратидаги шахсларнинг суд томонидан белгиланган чекловларга риоя этиши юзасидан 346 марта текширув ўтказилди, шундан 26 нафарининг чекловни бузгани аниқланиб, 12 нафар шахсга нисбатан жазо чоралари оғирлаштирилди;

— Адлия органлари билан ҳамкорликда фуқароларни фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантириш мақсадида 3 156 марта тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Ушбу ижобий ишлар натижасида жорий йилнинг 6 ойи давомида тумандаги 61 та маҳалланинг 47 тасида, яъни 77,0 фоизида криминоген вазият барқарорлашди. Уларнинг 47 тасида умуман жиноят содир этилмаган бўлса, 1 тасида (1,9%) жиноятлар сони камайган. Жиноятлар сони ошган “қизил тоифа”даги маҳаллалар сони 3 тани (4,9%) ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилги (5 та) ҳолатга нисбатан 60 фоизга камайган.

Шу кунгача эришилган ютуқларга қарамасдан, баъзи камчиликлар ҳам мавжуд. Масалан, транспорт воситасини олиб қочиш жиноятларини таҳлил қилганда, ҳайдовчилар томонидан автомашинани калити билан бирга очиқ ҳолда қолдириш ҳолатлари жиноятларга замин яратаётгани аниқланган. Ҳайдовчилардан автомашиналарини очиқ ҳолда ташлаб кетмасликларини сўраб қоламиз.

Маълумки, воҳамиз аҳолиси асосан чорвачилик билан шуғулланади. Чорва молларининг чўл ва адирларга қаравсиз ҳолда ҳайдалиши жиноятчилар учун қулай шароит яратаётганини инобатга олиб, барча фуқаролардан чорва молларини назоратсиз қолдирмасликларини сўраймиз. Бу орқали сизнинг мулкингизнинг хавфсизлиги таъминланади ва жиноятларнинг олди олинади.

Яна бир оғриқли масала — оилавий муносабатлар доирасида содир этилаётган оғир ва ўта оғир жиноятлардир. Бундай жиноятлар кўпинча оилада тўсатдан келиб чиқадиган келишмовчиликлар натижасида юзага келади. Натижада, бир оила фаол аъзосидан айрилади, бошқаси эса умрбод ногирон бўлиб қолади, яна бири эса узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилади. Фарзандлар эса қаравсиз қолади.

Баъзи ҳолатларда бундай жиноятлар руҳий хасталиги бўлган шахслар томонидан, лекин кўп ҳолларда спиртли ичимликлар таъсирида ёки носоғлом оилавий муҳит сабаб содир этилаётганини кузатиш мумкин. Шу боис, барчани яқин қариндошлари билан илиқ муносабатда бўлишга, ўзаро ҳурматда яшашга, фарзандлар тарбиясига масъулият билан ёндашишга, уларни Янги Ўзбекистоннинг фидойи фарзандлари сифатида тарбиялаш йўлида яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишга чақираман.

Ишонаманки, юқорида қайд этилган ҳолатлардан тўғри хулоса чиқариб, барчамиз жиноят ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилсак, воҳамизни жиноятлардан ҳоли ҳудудга айлантирамиз. Бунинг учун бизда етарли имконият ва салоҳият мавжуд.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Text to speech