19 Апрел 2025 йил 71

Қамаши туман ИИБда жорий йилнинг биринчи чораги якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, бўлим раҳбарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи, ўринбосари подполковник Талъат Маматкулов сўзга чиқиб, Давлат раҳбарининг 1-сонли қарорини ижросини таъминлаш   махаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш ҳамда Ички ишлар вазирининг фармойишига асосан жорий йилнинг 15 апрелидан 15 майга қадар ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбири юзасидан туманда амалга оширилган ишларни танқидий-таҳлил этди. 

Ички ишлар идоралари ходимларининг фаолият давомида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш, воҳада жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш ва илдизига болта уриш ва унга қарши кураш, содир этилганларини изи совумай фош этиш, қонунбузарликларга барҳам бериш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини янада кучайтириш лозимлигини иштирокчиларга уқтирди. 

  Ички ишлар органлари ходимлари ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлашда кенг жамоатчилик, айниқса, маҳаллий ҳокимликлар, қишлоқ, маҳалла фаоллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш лозим. Ушбу жараёнда бозорлар, аҳоли гавжум тўпланадиган жойлар, савдо дўконларига видеокамералар ўрнатиб, ИИБ ва профилактика инспекторига интеграция қилиш, хонадонларни пультга улаш, ташвиш тугмаларини ўрнатиш ишларини жадаллаштириш тушунтирилди. 

Ёшларни, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, гиёҳвандлик ва бошқа турли иллатлар домига тушиб қолишининг олдини олиш борасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар бўйича соҳавий хизматлар раҳбарлари вазифадор этилиб, масъулияти оширилди.

  Қамаши туманини  жиноятчиликдан холи “хавфсиз ҳудуд”га айлантириш, ҳар бир маъмурий ҳудудни маҳаллабай кесимида қамровга олиш, жиноят содир этилишига йўл қўймаслик учун аввало, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини бойитиш, ўз мулкига бўлган эътиборини ошириш, ўғирлик ва фирибгарлик  жиноятларини олдини олиш борасида профилактик ишларини кучайтириш лозимлиги бўйича масъуллар олдига аниқ вазифалар қўйилди.        

    Кенгайтирилган йиғилишда эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ошкора муҳокама этилиб, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Text to speech