24 Феврал 2024 йил 275

Қамаши туман ИИБ 3-сектор раҳбари "Истиқбол" маҳалласида

Қамаши туман ИИБ бошлиғи подполковник Нодирбек Раҳимов М ва МТБга қарашли 2-мактабда  ёшлар билан учрашди. Унда ёшларнинг муносиб таълим олиши, касб-ҳанарга эгаллаши ва ватанпарварлик руҳида тарбия олиши учун барча шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилганини қайд этди.

Шундан сўнг, "Истиқбол" маҳалласида фуқаролар мурожаатлари ўрганилди. Унда фуқароларнинг маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, бандлик ва таълим олиш учун шартнома пулларини қоплаш борасидаги мурожаатлар тингланди. Айрим мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, вақт ва маблағ талаб этадиганлари назоратга олинди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech