29 Апрел 2022 йил
630
Ҳам сайёр қабул, ҳам ижтимоий ҳимоя
Аввал хабар берганимиздек, Китоб болалар санъат ва мусиқа мактабида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Хуршид Атаназаров фуқаролар ва ёшлар билан Сайёр қабул ўтказди. Унда 3-секторга қарашли маҳаллалардан истиқомат қилувчи 20 нафар ёшлар ва фуқаролар иштирок этди.
Сайёр қабулда ёшларнинг 17та мурожаати тингланди. Мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилди. 2та мурожаат назоратга олинди.
Қолган 12 та мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қабул жараёнида 3 хотин-қизларга ўзини ўзи банд қилиши учун электр печи берилди. Тадбирда доирасида сектор раҳбарлари 2 нафар фуқароларнинг хонадонига ташриф буюриб, ҳам муаммоларини ўрганишди, ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари беришди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда