ҲАМ САЁҲАТ, ҲАМ ЗИЁРАТ
“Кексалар туризм ойлиги” доирасида Қарши шаҳар ИИОФМБ раҳбарияти бошқарма фахрийлар кенгаши аъзолари ва хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзоларини Сурхондарё вилоятига саёҳатини ташкил этишди.
Саёҳатчилар Сурхондаё вилоятига ташрифи давомида муҳаддис олим Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳида бўлишди.
Муҳаддис олим мақбарасида бўлган зиёратчилар у ерда алоома ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар билан яқиндан танишдилар. Сўнгра, Термиз шаҳрининг диққатга сазовор жойларида амалга оширилган ободончилик ҳамда бунёдкорлик ишларини томоша қилишди.
-Асрлар силсиласидан бизгача етиб келган, авлодларимизнинг ақл-заковати билан бунёд этилган бу каби меъморий ёдгорликлар мустақиллик туфайли яна ўзгача чирой кашф этган, - дейди Қарши шаҳар ИИОФМБ фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги майор Ибодулла Хусанов. – Зиёратгоҳ мустақиллик йилларида қайта таъмирланиб, жуда ҳашаматли ва чиройли манзара кашф этган. Шу боис бу масканлар ҳамиша меҳмонлар ва зиёратчилар билан гавжум.
Саёҳатчилар мажмуа ҳақида қимматли маълумотлар билан бирга ғаройиб таассуротга эга ҳам эга бўлишди.