29 Январ 2024 йил 600

Ҳаллоликни шиор қилган ходимлар

Cархуш автомашина бошқариш жиноятга етаклади

Спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ножўя хатти-ҳаракатлар содир этиш ҳуқуқбузарлик ёки жиноятни юзага келтиради. Шу боис қонунда ҳам, динда ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилиш қораланади. Жумладан, Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро М.Ж. бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автомашинасини “Яккабоғ-Шаҳрисабз” йўналишида бошқариб келаётганда Шаҳрисабз туман ИИБ ЖХХ ЙҲХБ инспектори томонидан тўхтатилди.

Суҳбат давомида  ҳайдовчидан спиртли ичимлик ҳиди келганлиги боис ЙПХ инспектори уни нарколог шифокор кўригида ўтишга таклиф этади. Натижада ҳайдовчида алкоголдан мастлик ҳолати аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилган.

Орадан уч кун ўтиб, ҳайдовчи Шаҳрисабз туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғига учрашиб, суҳбат асносида айбини ёпиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб олиш эвазига 1000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилди.

Шаҳрисабз туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи унга бу хатти-ҳаракати жиноятга сабаб бўлишини тушунтирса-да ҳайдовчи унамайди.

Натижада  Шаҳрисабз туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғига ҳайдовчи 200 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида ушланиб, процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳуқуқбузарлиги жиноятга етаклаган ҳайдовчи энди қилмишининг моҳиятини тушуниб етиши тайин.

Text to speech