14 Май 2024 йил 396

Ғалла мавсумига тайёрлик ишлари ўрганилди

Вилоятнинг ғаллакор туманлари - Кўкдала ва Қамаши да ғалла мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилган ишлар, ўрим-йиғим ва ташувчи техникаларнинг шайлигини ўрганишга бағишланган кўргазма ташкил этилди.

Вилоят ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов, ҳар иккала туман ҳокимлари  ва сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида ўрим комбайнларининг мавсумга шайлиги, дон ташувчи техникаларнинг техник созлиги   кўздан кечирилди ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Якунда ўтказилган йиғилишда ғалла майдонлари, донни қайта ишлаш ва қабул қилиш корхоналарида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳам таҳлил этилди.

Кўлами кенг йиғилишда ғалла ўриш комбайнларининг техник ҳолати билан бирга муҳандис-техник ходимлар, механизаторлар учун яратилган кундалик эҳтиёж воситалари, уларнинг моддий манфаатдорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Text to speech