25 Апрел 2024 йил 415

Алиментдан бўйин товлаган ота ушланди

Ота-она ўз фарзандини то вояга етгунга қадар тарбиялаб, боқишга мажбур. Бу қонунларимизда мустаҳкамланган.  Аммо айрим оталар турмуш ўртоғи билан қонуний ажрашгач, онасини қарамоғидаги боласини моддий таъминотини бажармаётир. Жумладан, Китоб тумани “Қашқадарё” маҳалласида яшовчи С.У. ҳам ана шундай шахслар тоифасидан бўлиб чиқди. С.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, қочиб, яширингани учун Китоб туман ИИБ томонидан унга қидирув эълон қилинди. 

Китоб тумани ИИБ ТҚХ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган қидирув-суриштирув тадбирлари натижасида қочоқ С.У. Чироқчи тумани ҳудудидан ушланди.

Text to speech