Ақл чархи ғолиблари аниқланди
Ходимларнинг касбий, жисмоний ва
жанговар тайёргарлигини ошириш борасида Қашқадарё вилояти ички ишлар
бошқармасида бир қатор спорт мусобақалари уюштириб келинмоқда. Жумладан, яқинда
Қарши шаҳрида бошқарма таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман
ички ишлар бўлимлари ходимлари ҳамда ходималари ўртасида спортнинг шахмат ва
шашка тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Қизғин ва муросасиз кечган ақл
чархи мусобақаларида иштирокчилар бор маҳорат ва тажрибаларини ишга солиб
ғолиблик учун курашдилар.
Мусобақанинг шахмат тури бўйича
1-ўринни Қарши шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш
бошқармаси 3-сон ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи
профилактика инспектори, лейтенант Жаҳонгир Ҳажилов қўлга киритди.
Навбатдаги совринли ўринларни
Ғузор тумани ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори, лейтенант Исмоил Жонимқулов
ва Миришкор тумани ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори, лейтенант Тожиддин Буриев
банд этишди.
Хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтган
шашка мусобақаларида Ғузор тумани Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майор
Мунира Тошниёзова барча рақибларидан устунлигини намойиш этиб, ғолиблик
шоҳсупасидан жой олди. Бошқарма Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди
иккинчи ишғол қилиш гуруҳи катта мутахассис-ўқчиси, кичик сержант Зухра
Бозорова 2-ўринни, Қарши туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов гуруҳи
терговчиси лейтенант Камола Умарова 3-ўринни қўлга киритди.
Ғолиблар бошқарма раҳбариятининг
дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.