23 Декабр 2023 йил 444

Ақл чархи баҳслари ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Қашқадарё вилояти Кенгашининг тавқимий режаси ва 2023-йил 1-декабрь кунидаги кенгаш раисининг 26-сонли буйруғига асосан, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбий қисмлар ходимлари ўртасида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти ИИБ, Фавқулодда вазиятлар ва Божхона бошқармалари, ДХХ, Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари тизимидаги ҳарбий қисмлар  жамоаларидан иборат 7 та жамоалар ғолиблик учун ўзаро баҳслашдилар.

Мусобақа якунига кўра, шахматда 1-ўринни вилоят Божхона бошқармаси ходими, майор Баҳодир Боймуродов қўлга киритди. 

Навбатдаги совринли ўринларни ИИВ ҚҚга қарашли 7533-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, кичик сержант Ализода Ёзалиев ва ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходими, сафдор Жамшид Алиқуловлар банд этди.

Шашка мусобақасида эса Қашқадарё вилояти ИИБ ходими, капитан Лазиз Тоғаев мутлақ ғолиб бўлди. 2-ўрин вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими, II-даражали сержант Ислом Ҳақбердиевга, 3-ўрин вилоят Божхона бошқармаси ходими, капитан Бобир Ражабовга насиб этди. 

Ақл чархи баҳсларининг аёллар ўртасида бўлиб ўтган шашка мусобақасида ИИВ ХАХТ қўшинларига қарашли 7256-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, кичик сержант Нодира Каттамова 1-ўринни, вилоят Божхона бошқармаси ходимлари, катта лейтенант Ўғилой Қўчқорова ва Ойтўра Шаймардоновалар совринли ўринларни қўлга киритиб, шоҳсупадан жой олишди.

 Умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Қашқадарё вилояти Божхона бошқармасига, 2-ўрин  ИИВ ХАХТ қўшинларига қарашли 7256-ҳарбий қисмга, 3-ўринни Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакилларига насиб этди.

Text to speech