27 Январ 2024 йил 688

Шахс ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг устувор масалалари муҳокамаси

Қашқадарё вилояти ИИБдаЖиноят процессида ўз манфаатларини ҳимоя қиладиган шахслар, ҳимоячилар ва вакиллар ваколатларимавзусида укув машгулоти бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича суди, вилоят Адвокатлар палатаси, вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси вакиллари иштирок этишди.

Бошқарма шаҳар-туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими ва бўлинмалари терговчилари видеоселектор тарзида иштирок этган йиғилишда терговга жалб этилган гумон килинувчи  ёки айбланувчининг жиноят процессида иштироки, ҳимоячи олиши ваколатлари, рад этиши ва давлат томонидан ҳимоячи билан таъминланиши борасидаги ҳолатлар атрофлича таҳлил этилди.

Тадбирда сўз олганлар жиноят процессида иштирок этувчи шахслар тўрт гуруҳга, яъни, жиноят процессуал кодексининг 3-боби жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахслар (суд, прокуратура, терговчи, суриштирувчи, терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахслар), 4-боби жиноят ишини юритишда иштирок этувчи жамоат бирлашмалари, жамоалар ва уларнинг вакиллари (жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси), 5-боби жиноят процессида ўз манфаатларини ҳимоя қиладиган шахслар, ҳимоячилар ва вакиллар (гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг, жабрланувчининг қонуний вакиллари, жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг ва фуқаровий жавобгарнинг вакиллари),  6-боби эса жиноят процессида иштирок этувчи бошқа шахслар (гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон, холислар)га бўлинишини таъкидлашди

Вилоят суди жиноят ишлари бўйича суди судьяси Хомид Бобоқулов дастлабки тергов давомида терговчи жиноятнинг ҳар бир далил, ҳатто майда ҳолатларгача ҳисобга олиб, процессуал ҳаракатларга амал қилган ҳолда пухта ва мукаммал тарзда иш олиб бориш суд жараёнларини янада холис ва кейинги босқичларда сифатли бўлишини таъминлашини билдирди.

Вилоят Адвокатлар палатаси адвокати Мурод Турсунов гумонланувич ва айбланувчининг ўзи талаб этиши ёки давлат томонидан ҳимоячи билан таъминланиш тартиб ва таомиллари, ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати, қонуний вакилларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари хусусида сўз юритди.

Баҳс-мунозара ва савол-жавобларга бой тарзда кечган йиғилишда иштирокчиларнинг жиноятларни қонунларга малакалаш борасидаги билим ва малакаси янада бойиди.

Text to speech