2 Март 2024 йил 536

“Аёлларнинг бахти – халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир”

 


Қашқадарё вилояти ИИБда Аёлларнинг бахти халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир

мавзусидаМаънавият ва маърифат дарсибўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, фахрийлар ҳамда Қарши ДУ ўқитувчилари иштирок этишди.

Тадбирни бошқарма ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ихтиёр Худойқулов очди.

8 мартХалқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Қарши давлат университети доценти Шерзод Акрамов сўзга чиқиб, ўзбек аёллари ўзининг матонати, сабр-тоқати, метин иродаси-ю мислсиз жасорати билан ҳамиша мавқейини сарбаланд ушлаганини таъкидлади.

Мамлакатимиз хотин-қизлари тарихнинг турли даврларида, суронли йилларида, ҳар хил қийинчилик ва жанг-у жадалларда ҳам матонат ва жасорат намунасини кўрсатган. Бунга мозий ҳам гувоҳ. Масалан, олис тарих саҳифаларидан жой олган массагетлар маликаси Тўмарис милоддан аввалги 529-йилда Аҳамонийлар подшоҳи Кир 2ни жанг майдонида енгишнинг уддасидан чиққан эди.

Яна бир мисол, Қўқон хони Умар¬хоннинг турмуш ўртоғи, ўзбек мумтоз ада¬биётининг ёрқин вакиласи, «Комила» ва «Макнуна» тахаллуслари билан ижод қилган Нодира (Моҳларойим)дир. 1822-йилда Умархон вафот этгач, унинг ўғли 14 ёшли Муҳаммад Алихон (Маъдали¬хон) тахтга кўтарилади. Лекин давлатни асосан Нодиранинг ўзи идора қилади. Бозор-у расталар, масжид-у мадраса¬лар, карвонсаройлар қурилишига эътибор берилди. Гўристони калондаги Мадрасайи Чалпак, Тақагарлик растасидаги Моҳларойим мадрасасини бино эттирган.

Президентимизнинг аёлларни, оналарни ҳаётдан рози қилиш устувор жиҳат эканлигини таъкидлагани ҳам бежиз эмас: «Биз эркин ва фаровон, демократик, дунёга очиқ мамлакатни барпо этишда бутун халқимиз қатори хотин-қизларимиз ҳам беқиёс ҳисса қўшаётганини албатта юксак қадрлаймиз. Ўзбекистонда қандай қонун ва қарорларни қабул қилмайлик, қандай ислоҳотларни ҳаётга жорий этмайлик, давлат раҳбари сифатида менинг кўз ўнгимда аввало мунис оналаримиз, меҳрибон опа-сингилларимиз сиймоси, уларнинг дард-у ташвишлари туради. Оила таянчи, жамият устуни бўлган она¬ларимиз, аёлларимиз ҳаётдан рози бўлса, бутун халқимиз ҳаётдан рози бўлади. Халқ рози бўлса, Яратганимиз ҳам биздан рози бўлади

Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш Шарқ халқларига, жумладан, ўзбек халқига хос хусусиятдир. Миллат аёлларни нечоғлик улуғласа, унинг ўзи ҳам шунчалик улуғланади.

Айни дамда жамиятда хотин-қизларнинг ўрни беқи¬ёс. Фидойилиги, қобилияти билан барчани ҳайратга солаётган аёллар сафи эса муттасил ра¬вишда кенгайиб бормоқда. Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ўрни ва таъсирини ошириш сўнгги йилларда барча давлат дастурларининг устувор йўналишлари сифатида киритиб борилмоқда.

Тадбирда ички ишлар органлари фахрийлари ҳам сўзга чиқиб, хотин-қизларни жамиятда улуғланаётганини эътироф этишди.

Фахрийлар йиғилганларгаФахрий устоз ўгитимавзуси доирасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, касб сирларини пухта ўзлаштириш, коррупцион ҳолатларга муросасиз бўлиш, ёшларга устозлик қилиш ҳамда фавқулодда вазиятларда қандай йўл тутиш борасида ўз ўгитларини билдиришди.  

Сўнгра, ҳафта мобайнида дунёдаги ижтимоий-сиёсий вазият юзасидан бошқарма ТҚХ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси Мафкуравий тарғибот бўлими бошлиғи майор Фирдавс Мухаммадиев маъруза қилди.

 Якунда навбатдаги махсус унвонлар эгаларига тантанали равишда топширилди.

Text to speech