6 Март 2021 йил 413

АЁЛЛАР БЕЛЛАШУВИ

8 Март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Шаҳрисабз шаҳридаги "Ҳисор" спорт комплексида Шаҳрисабз тумани ИИБ Пробация гуруҳи назоратида турган хотин-қизлар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа уюштирилди. Шаҳрисабз туман ИИБ Пробация гуруҳи ходимлари ташаббуси билан ташкил этилган мусобақа қизғин баҳсларга бой кечди.
Мусобақа натижаларига кўра шашка баҳсларида З.Пардаева ҳамда шахмат ўйинларида М.Соипова ғолибликни қўлга киритди. Ғолибларга туман ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори майор Б.Жўраев томонидан эсдалик совғалари топширилиб, мусобақанинг қолган иштирокчиларига ҳам байрам муносабати билан гуллар улашилди.

Text to speech