21 Октябр 2024 йил 787

“ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!”

ИИВ Қашқадарё академик лицейида “21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни”муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусида адабий, бадиий тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар тил – инсон қалбининг кўзгуси эканлиги, у нафақат инсон қалби, балки ўша халқнинг ўтмиши, бугуни, келажаги, маданияти ва бошқа бир қанча жиҳатлари ҳам акс этишини таъкидлашди.  

Ҳаммамизга маълумки, дунёда етти мингга яқин тил бор, аммо шуларнинг икки юзтасигина давлат тили мақомига эга. Уларнинг орасида ўзбек тилининг борлиги эса тилимизнинг нақадар буюклиги, жозибадорлиги, жаҳон ҳамжамиятида ҳам ўзининг муносиб ўрнига эга эканлигини англатади.

Лицей ўқувчилари томонидан ташкил этилган  адабий-бадиий кечада она тилимизнинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб ва Aлишер Навоийнинг сиймолари лицей ўқувчилари томонидан гавдалантирилди. Она тилимизнинг бойлигини мадҳини ифода этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилди.

Aдабий-бадиий кеча барчада катта таассурот уйғотди.

Text to speech