20 Апрел 2023 йил 258

Адиблар билан учрашув

Ички ишлар вазирининг 2023 йил 11 апрел кунидаги “Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига асосан, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ИИБ ходимлари билан шеърхонлик кечаси ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими адабий маслаҳатчиси, атоқли шоир Ўроз Ҳайдар,  Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ходими Латиф Қамбаров иштирок этиб, соҳа ходимларининг абадий асарларни мутола қилиши, китобхонлик ва тавсия этилган китобларни ўқиши маънавий ва дунёвий билимларини, фикрлар теранлигини янада оширишга хизмат қилишини таъкидлашди.

Text to speech