27 Декабр 2023 йил 530

Қабулдан фуқаролар мамнун

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Бахтиёр Ражапов томонидан Қарши шаҳрининг 3-секторига қарашли “Гунгон” маҳалласи  ҳудудида яшовчи аҳолининг яшаш ва турмуш шароитларини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.

Ўтказилган сайёр қабул давомида жами 37 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан ичимлик суви ўтказиш, даволаниш учун йўлланма, кадастр ҳужжатлари, моддий ёрдам, ўзини ўзи банд қилиш каби турли хил масалаларга оид  21 та мурожаатлар тингланди.

Мурожаатларнинг 7 таси жойида ҳал этилди. Жумладан, “Гунгон” маҳалласида яшовчи Қурбонова Зарнигорга ўзини ўзи банд қилиши учун тикув машинаси берилди. Яна 7 нафар фуқарога мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Маблағ ва муддат талаб этадиган 5 та мурожаатлар масъулларга бириктирилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш борасидаги амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech