Қабулда муаммолар ечим топди
Қашқадарё вилояти ички ишлар
бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Исроил Химматов Косон тумани
Маданият марказида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.
Аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ
мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатлари, муаммо ва таклифларини ўрганиб, ечим
топиш мақсадида ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг ички ишлар органларининг
тергов тизимига ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир жами саккизта
мурожаатлари тингланди.
Мазкур мурожаатлар орасида
олтитаси жойида ҳал этилди. Жумладан, улар орасида икки нафари Ўзбекистон
Республикаси фуқаролигига тан олингани муносабати билан ИД-карталар тантанали
равишда топширилди. Қолган мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб этгани боис иш
юритувга олиниб, ижрога қаратилди.
Бу борадаги ишлар давом
эттирилмоқда.