11 Январ 2024 йил 398

Қабулда муаммолар ечим топмоқда

Ғузор тумани “Обод” МФЙда жойлашган 1-сонли касб-ҳунар мактабида вилоят 3-сектор раҳбариятининг фуқаролар сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабулда Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Завқиддин Хўжанов ва секторлар раҳбарлари ҳамда масъул мутасаддилар ҳамда 46 нафар фуқаро иштирок этди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг 25 та мурожаати қабул қилинди. Мурожаатларнинг 7 таси жойида ҳал этилди. Жумладан, ички йўлларга йўл белгилари ўрнатиш, маҳаллани ободонлаштириш,

“Янгикент” маҳалласининг 1,5  километр ички йўллари кўчасига тош тўкилиб, шағаллаштирилди. Ит-технолгиялари соҳаси бўйича бир нафар ўқувчига Ноутбук берилди. 

Вақт ва қўшимча ўрганиш талаб этадиган 18 мурожаатлар маъсул раҳбарларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech