7 Август 2021 йил 1479

Абитуриент ўз билиминга ишон

Мамлакатимизда олий ўқув юртларига тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Бошқа вилоятлардаги сингари Қашқадарё вилоятида ҳам бу жараён қизғин давом этмоқда.
Қарши шаҳридаги “Насаф” ўйингоҳида 2 босқичда тест синовлари ўтказилмоқда. Пандемия шароитида ёшларни инфекциядан асраш учун уларга бир марталик тиббий ниқоб ва бош кийимлар берилмоқда. Албатта, тест синовларини топширишда билимига, ўзига ишонган ёшлар ҳеч қандай муаммосиз саволларни ечмоқда. Бироқ айрим “билимдон” ёшлар маълум манфаат эвазига бировнинг ўрнига тест синовларини топширишга уринмоқда. Натижада сири фош бўлгани етмагандек, ўзганинг бир йиллик умрини бекор ўтишига сабабчи бўлмоқда.
Яхшиямки, зийрак осойишталик посбонларининг саъй-ҳаракати билан бу тоифа шахслар тўхтатиб қолинмоқда.
Тест синовлари бошланганидан то шу кунгача ўзганинг ўрнига кирган 14 та, уяли телефондан фойдаланган 17 та, яширинча овоз эшитиш мосламасидан фойдаланган 4 та ҳолат аниқланиб, ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech