16 Март 2024 йил
577
ҲАШАР – ЭЛГА ЯРАШАР
Наврўз
умумхалқ байрами арафасида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, маҳаллалар,
ташкилот ва муассасаларда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда. Миллий
урф-одатларимиз, анъаналаримиз, қадриятларимизда кўпчиликни бирдамликка,
аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ҳашар алоҳида аҳамиятга эга. Шу боисдан
халқимизда ҳашар – элга ярашар деган эзгу ибора бор. Эрта тонгдан вилоят ИИБ ходимлари ҳамжиҳатликда ҳашар
ишларида фаол қатнашди. Маъмурий бино атрофидаги ерларга ишлов берилиб,
Дарахтлар оқланди. ободонлаштириш мақсадида ўтказилаётган ҳашар юртимизни янада
обод ва файзли бўлишида ўзига хос хайрли тадбир вазифасини ўтайди. Умумхалқ хайрия ҳашари давом этмоқда.