Қашқадарёлик спортчилар эътироф этилди
Барчамизга
маълумки, дунёда ҳеч бир нарса мамлакатни спортчалик жаҳонга
тез танита олмайди. Жорий йилда ҳам юртимиз, хусусан, қашқадарёлик атлетчилар турли спорт йўналишларида Ўзбекистон терма жамоалари таркибида муносиб иштирок этиб, жаҳон ареналарида юртимиз байроғини кўкларга кўтарди.
Шу боисдан, 2023-йил давомида кўплаб нуфузли мусобақаларда улкан натижаларга эришган умидли ва иқтидорли спортчилар,
ХИХ Осиё ўйинлари ва ИВ пара Осиё ўйинларининг ғолиб-совриндорлари вилоят ҳокимлигида жам бўлишди. Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов сўзга чиқиб, спортчиларимизни йил давомида эришган натижаларини юксак эътироф этган ҳолда келгусида ҳам янада юқори марраларни эгаллашларини билдириб ўтди.
Шундан сўнг, спортчилар ва уларнинг мураббийлари,
намунали ҳамда фаол спорт таълим муассасалари ва соҳа ривожи йўлида муносиб хизмат қилиб келаётган фидойилар тантанали равишда эътироф этилиб, уларга вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо эсталик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланди.
Аҳамиятлиси,
тадбирда оғир атлетика бўйича аёллар ўртасида Жаҳон ва Осиё чемпиони ҳамда кўплаб Халқаро мусобақалар ғолибаси Турсуной Жабборова учун кутулмаган совға, уй калитлари вилоят ҳокими томонидан совға қилинди.