Қашқадарёда “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” комплекс тарғибот тадбирларини ўтказиш бошланди.
Марказий банкнинг Қашқадарё вилояти бошқармасида
июль ойи давомида вилоятимизда “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" (Cyber-month
- Qashqadaryo) комплекс тарғибот тадбирларини юқори савияда ўтказиш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбирда ИИВ Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик
маркази масъул ходими, Қашқадарё вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати
Киберхавфсизлик бўлими ходими, Марказий банкниниг Киберхавфсизлик маркази ходими,
вилоят тижорат банклари раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.
Тадбир якунида мазкур тарғибот ташвиқот тадбирларини юқори
савияда ўтказиш ва фуқароларнинг барча қатламларига етказилишини таъминлаш
бўйича режа график ишлаб чиқилиб, амалга оширилиши лозим бўлган
чора-тадбирлар келишиб олинди.